SAYT AVTOMATIK RAVISHDA MOBIL QURILMALARGA MOSLASHADI.

0 373 479 12 83 info@bagdoddon.uz

«Бағдоддонмахсулотлари» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан йиғилиш

«Бағдоддонмахсулотлари»  акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан йиғилиш

 Б А Ё Н И

Умумий йиғилиш ўтказилган сана – 20 апрель  2017 йил

 

Умумий йиғилиш ўтказилган манзил – Бағдод тумани Отхона қишлоғи жамият мажлислар зали.

Умумий йиғилиш раиси:                Т. Топиев

Котиби:                                           Х.Хошимов

 

Умумий йиғилишда қатнашдилар:

Жамиятнинг жами овоз берувчи акциялар сони- 1274117 дона ундан қатнашдилар 852275 дона акцияга эгалик қилувчи юридик ва жисмоний шахслар қатнашди. Йиғилиш кворуми-66,89 фоиз

Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар:

  1. Жамият бошкарувининг 2016 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамият 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботини тасдиқлаш.

3.2016 йил жамият  молиявий – хўжалик фаолияти бўйича  тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботини тасдиқлаш.

  1. Бошкарув раиси билан тузилган мехнат шартномани 2017 йилга узайтириш ва қайта сайлаш.
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  3. 2017 йил учун жамият аудитори ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.
  4. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  5. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  6. 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш.
  7. Жамият бошкарув раисининг 2017 йил учун бизнес-режасини ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
  8. Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш.
  9. 2016 йилда жамият бошкарувининг касаба уюшма кўмитаси билан биргаликда “Уздонмахсулот” АК, вилоят ва туманлар хокимликлари карорлари ва тавсиялари турли ташкилотларнинг хатлари асосида хомийлик ёрдамлари курсатиш ва кам таъминланган оилаларга,   жамият ишчи ходимларга моддий ёрдам бериш юзасидан чиқарган қарорларни тасдиқлаш.
  10. 2016 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича аудитор хисоботини тасдиқлаш.

14.Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ва вазифаларни белгилаш.

Биринчи бўлиб сўзни йиғилиш раиси Т. Топиев олиб, бугун «Бағдоддонмахсулотлари» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилишини ўтказиш учун йиғилганлигимизни ва йиғилишни бошлашдан олдин йиғилиш кворумини билиш учун сўзни саноқ комиссияси раиси М. Қўзиевга берди.

Санок комиссияси раиси ўз сўзида, жамият жами овоз бериш хуқуқига 1274117 дона акцияга эга эканлиги ва бугунги йиғилишда саноқ комиссиясининг баёнига асосан 852275 дона акцияга эгалик қилувчи юридик ва жисмоний шахслар қатнашётганлиги ва жамият устав жамғармасига нисбатан  66,89 фоизни ташкил этиши «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш туғрисида»ги Қонуннинг 75-моддаси ва жамият уставига асосан умумий йиғилиш кворуми мавжудлиги ва йиғилиш ваколатлиги эканлигини айтиб ўтди. Шундан сўнг Т. Топиев йиғилишни тартибли олиб бориш учун ишчи гурух тайинлаб олиш кераклигини айтиб, йиғилиш президиумига қуйидагиларни:

  1. Э. Эсанов – «Уздонмахсулот» АК вакили.
  2. У. Махсудов  –   Жамият бошкарув раиси.
  3. Т. Топиев – Кузатув кенгаши раиси
  4. О. Қорабоев- Кузатув кенгаши аъзоси
  5. А. Қаюмов – Кузатув кенгаши аъзоси

Йиғилиш котиби Х. Хошимов, саноқ комиссиясига М. Қўзиев, И.Ғуломов,   С. Шерқулов, У. Каримов, Х. Эркаев, Ш.Бакиров, Ф. Абдурахмоновлар.

Йиғилиш раиси йиғилишни олиб бориш регламентини ўқиб эшиттирди ҳамда юқоридаги ишчи гурух аъзолари ва йиғилиш регламентини тасдиқлаб қўйишларини сўради. Йиғилиш қатнашчилари ишчи гурух аъзоларини бир овоздан тасдиқладилар.

Йиғилиш раиси кун тартибидаги биринчи ва ўнинчи  масалалар бўйича сўзни жамият бошқарув раиси У. Махсудовга берди.

Маърузачи ўз сўзида

Ассалому алайкум,

хурматли акциядорлар ва азиз мехмонлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 14 январида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасида 2016 йилда республикани ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим  устувор вазифаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ва барча даражадаги Ҳокимлар иштирокида 9 та масала таҳлилий ва танқидий кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Мажлисда, И. А. Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган ривожланишнинг ўз “ўзбек модели” га замонавий давлатчиликни ташкил этиш йўли ва стратегик тамойилларига содиқлик, у томонидан 2016 йил 15 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2016  йилги мамлакат иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари ва вазифалари аниқ мақсадни кўзлаб ва тизимли амалга оширилиши туфайли макроиқтисодий барқарорликни ва мамлакат иқтисодиёти ўсишининг юқори суръатларини сақлаш таъминланганлиги;

2016 йил якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички махсулоти 7,8  фоизгача ўсганлиги, саноат маҳсулотлари ҳажмлари ўсиши 6,6 фоизни, пудрат қурилиш ишлари – 125 фоизни, хизматлар – 12,5 фоизни, чакана товар айланмаси 14,4 фоизни ташкил этганлиги давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдорида профицит билан ихро этилганлиги таъкидланди.

Мажлисда қуйидагилар 2017 йил учун республика Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг энг муҳим 11та йўналишлари ва устувор вазифалар белгиланди, жумладан:

  1. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ахоли билан доимий мулоқотни ривожлантириш.
  2. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустахкамлаш ва иқтисодиёт суръатларини сақлаш.
  3. Табиий ва иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш негизида Коракалпоғистон Республикасини, вилоятлар ва Тошкент шахрини комплекс ва жадал ривожлантириш.
  4. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг хуқуқлари ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини кучайтириш.
  5. Иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини стратегик ва иқтисодий асосланган даражаларгача босқичма-босқич пасайтириш.
  6. Саноатни модернизациялаш ва диверсификациялашни чуқурлаштиришга хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга оширишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш хорижий инвестицияларни жалб этиш ва синовдан ўтказилган илғор хорижий технологияларни жорий этиш, халқаро молия институтлари, шунингдек нуфузли компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

7.Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизациялаш.

  1. Иқтисодиёт тармоқлари ва худудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва сафарбар этиш.
  2. Аҳолининг ҳаёти даражаси ва сифатини, унинг моддий фаровонлигини, ишҳақи, песиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни янада оширишга йўналтирилган фаол ижтимоий сиёсатни давом эттириш аҳоли бандлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни яхшилаш, ёшларнинг салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш.
  3. Шахарларда ва қишлоқ жойларда ахолининг ҳаёт шароитларини яхшилашни таъминлайдиган арзон уй-жой қуриш, йўл-транспорт, мухандислик –коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш.
  4. Давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш ва оптималлаштириш.

Жамиятда 2016 йил  якунига кўра   36597 тонна ун махсулотлари, 11172 тонна омихта ем махсулотлари, 1068 тонна нон махсулотлари, 3367 тонна макарон махсулотлари, 7029 тонна уруғлик буғдой ишлаб чиқарилди.

2016 йилда махсулот ишлаб чикариш қиймати 53 млрд 520 млн 574,4 минг сўмни ташкил этиб, 2016 йилни 2015 йилга нисбатан ўсиш суръати 117,6 фоизни ташкил этди. 2016 йилда таққослама нархларда махсулот ишлаб чикариш 48 млрд 161 млн 911.0 минг сўмни ташкил этиб,  2016 йилни 2015 йилга нисбатан ўсиш суръати 111,8 фоизни ташкил этди.

Жамиятда 2016 йилда ишлаб чикарилаётган махсулотлар таннархини пасайтириш буйича тасдикланган комплекс чора-тадбирлар дастурини бажарилиши натижасида 389,7 млн. сўм маблағ иқтисод қилинди ёки махсулот таннархи 10,1 фоизга пасайтирилишига эришилди.

Йил давомида ишчи ходимларга иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз муддатларида бериб борилди. Иш хақидан қарздорлик мавжуд эмас.

2016 йил давомида қора металл парчаси ва чиқиндиси, рангли металл чиқиндилари ва коғоз чиқиндилари тайёрлаб қайта ишлаш корхоналарига топширилди ва бу борадаги режалар ҳам ортиғи билан бажарилди.

Шу билан бирга 2017 йилда корхонада мавжуд имкониятлардан янада тўларок фойдаланган холда 2016 йил якунлари бўйича Вазирлар Махкамасида ва «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясида ўтказилган мажлисларда белгиланган устувор вазифаларни бажариш юзасидан тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш талаб этилади.

2017 йил 1 январ холатига жамиятнинг дебиторлик қарзи 13млрд 294 млн 273,0 минг сўм, кредиторлик қарз 11млрд 13 млн 264,0 минг сўмни такил этди. Шу даврга жамиятнинг умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси 1млрд 544 млн 55,0 минг сўмни ташкил этди.

Бизнинг жамиятимиз бошқаруви ходимлари, корхона мутахассислари билан биргаликда хурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган   энг мухим устувор вазифалар  хисобга олган холда жорий йил учун  бизнес режа тузилиб, бир қанча ижобий тадбирларни амалга оширилиши кўзда тутилган.

2016йил якунлари, қўлга киритилган ютуқлар, эришилган натижалар ва шу билан бирга ислохатларни амалга оширишда йўл кўйилган хато ва камчиликларни бугунги тахлили жамиятимизнинг 2017 йилги фаолияти   учун мухим ахамиятга эгадир.

Хисобот йили давомида бошқарув ходимларининг асосий эътибори акциядорларнинг ўтган умумий йигилишида қабул қилинган қарорларини бажаришга қаратилди. Натижада умумий махсулот ишлаб чикариш хажми ўтган йилга нисбатан кўпайиб, корхонанинг техникавий холати яхшиланди ва молиявий барқарорликка эришилди. Бундай ишларни амалга оширишда жамиятимиз аъзоларининг сидқидилдан қилган мехнатлари, ташкилотлар ва юкори ташкилотларнинг яқиндан кўрсатган ёрдамлари жиддий эътиборга лойик булди. Айниқса жамият ишчилари ва инженер-техник ходимлари ўз кучларини, билимларини ва мехнатларини аямасдан қилган харакатлари туфайли юкори кўрсаткичларга эришилди.

2016 йилда жамият Кузатув кенгаши ва бошқаруви томонидан жамият ишлаб чиқариш ва ёрдамчи цехларини узлуксиз бир меъёрда ишлашига эришиш, молиявий барқарорликни  таъминлаш бўйича олиб борилган саъйи харакатлар натижасида йил давомида жамият элеватори, дон қабул қилиш шохобчалари  моддий-техника базасини  мустаҳкамлаш, зарур хом-ашё базасини, керакли эхтиёт қисмлар ва зарур миқдорда қоп ва препаратлар захираси яратилиб борилди. Жамият  томонидан фойдаланилган электроэнергия, табиий газ, сув, темир йўл  ва бошқа транспорт хизматлари  учун  тўловлар, давлат бюджетига  солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ўтказиб борилди. Ишчи-хизматчи ходимларга иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз муддатларида бериб борилди. Натижада  жамиятни барқарор фаолият олиб борилишига эришилди.

 

 Хурматли акциядорлар !

 

Жамиятимиз фаолиятида эришилган ютуқлар натижасида ишчи-ходимларни иш хақи ва мехнат татиллари ўз вактида тўланди, солиқ ва бошқа тўловларни хам муддатидан аввал ўтказилганлиги сабабли жамиятга

салбий таъсир кўрсатадиган пенялар хисобланмади ва тўланмади.

Барчага маълумки, бизнинг сохамиз тизимидаги корхоналарда ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг асосий хом ашёси бўлган буғдойни бизга Багдод, Риштон, Олтиариқ ва Сўх туманлари худудидаги ширкат ва фермер хужаликлари етиштириб беради. Мазкур ширкат ва фермер хўжаликларида дон хосилини баракали бўлиши учун зарур бўлган моддий ёрдамни кўрсатиш, ҳар томонлама кўллаб-кувватлаш билан бирга уларда етиштирилган хосилни давлат омборларига нес-нобуд қилмай топшириш учун хамма шароитлар яратилди. Натижада тузилган контрактация шартномаларига  асосан  сифатли буғдой дони қабул қилинди. 2017 йил учун хам ширкат хўжаликлар ва фермер хўжаликлар билан  сифатли бугдой дони қабул қилиб олиш учун контрактация-шартномалари тузилди.

 

Корхонада ижтимоий химояга алохида эътибор берилиб, ишчи-хизматчиларга  4 миллиард 141 миллион  сўм иш хақи хисобланди, Шундан 121 миллион сўми кам таъминланган ишчи ва хизматчиларга моддий ёрдам ва ишчи-хизматчиларга бепул овкат учун 274 миллион 89 минг сўмлик  маблағ берилди.

Жорий йилнинг Мухтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан белгиланган 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан жамиятда ишлаётган ишчи ходтмларга моддий ёрдам бериш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”  Давлат    дастури    бўйича “Бағдоддонмаҳсулотлари” акциядорлик     жамиятида      амалга   ошириладиган чора-тадбирлар ДАСТУРИ  ишлаб чикилди.

Хурматли акциядорлар!

Мен жамиятнинг 2016 йил молиявий хўжалик якунлари тўғрисидаги қисқача хисоботни Сизларни мухокамангизга хавола килдим. Музокарада фаол катнашиб фойдали таклифларингизни айтасизлар деган умиддаман.

Хисоботни якунлар эканман, мамлакатимизда барқарор ижтимоий-сиёсий муҳитни, энг асосийси    меҳнат қилиб яратувчилик фаолияти билан шуғулланиш учун халқимизга барча зарур шароитларни яратилиб берилган. Шунингдек бизнинг корхонамизнинг барча соҳаларда юқори ижобий кўрсаткичларга эришиб компания тизимидаги корхоналар ичида энг юқори ўринни эгаллашида  барча соҳаларда ўз қимматли маслаҳатларини бериб, иш тажрибасини ўргатиб келаётган жамиятимиз Кузатув кенгаши раиси Тўхтасин ака Топиевга ҳамда мен билан елкама-елка туриб жамиятимиз олдида турган вазифаларни бажаришга ўз ҳиссасини қўшаётган жамият ишчи ва хизматчиларига ўзимни чексиз миннатдорчилигимни билдиришга рухсат бергайсизлар.

Эътиборларингиз учун рахмат!

 

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги иккинчи  ва тўққизинчи масалалар бўйича сўзни жамият бош хисобчиси И.Ғуломовга берди.

Маърузачи ўз сўзида, жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича молия-хужалик фаолият юзасидан тушунтириш бериб, бунда жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларни бартараф этиш, ишчи ходимларнинг иш хақларини ўз вактида бериб боришга харакат қилинганлиги ҳамда бизнес режа кўрсаткичларини бажариш учун барча ишлар олиб борилганлигини айтиб, бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар бўйича хисоботни тўлик йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди.

Маърузачи ўз сўзида давом этиб, жамият томонидан 2016 йил якуни бўйича соф фойда 1210178017,72  сўмни ташкил этганлиги ва кузатув кенгашининг тавсиясига кўра олинган соф фойда тақсимоти куйидагича;

  1. Дивидендга – 665607036,36 сўм.

2.Бошқа (ривожлантириш) фондларига – 544570981,36 сўм.

.Йигилиш раиси кун тартибидаги учинчи, тўртинчи, олтинчи, ўн учинчи,ўн тўртинчи ва ўн бешинчи  масалалар бўйича сўзни О. Қорбаевга берди.

Маърузачи ўз сўзида, тафтиш комиссияси жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича ўз тафтиш ишларини олиб бориб, ўз хисоботини берганлиги ҳамда ички аудит хизмати йил давомида жамиятда олиб бориладиган бухгалтерия операцияларини ва бошка хужжат ишларини назорат қилиб борган ва ҳар чоракда ўз хисоботини берган ва хисоботларни кузатув кенгаши кўриб борганлиги, жамиятнинг 2016 йил  якуни  бўйича  ташқи  аудитори     «Аудит профессионал практик» МЧЖ томонидан амалдаги тартиб бўйича текширув ўтказилганлиги ва ижобий аудиторлик хулосаси берилганлигини айтиб, аудитор хулосаси, тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботини йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш туғрисида” ги қонуни 111-моддасида устав капиталида Давлат акциялари (улушлари) 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудитни ўтказиш учун аудитор ташкилотини танлаш Узбекистон Республикаси Давлат Мулк Кумитаси ва Молия Вазирлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Мазкур қонуннинг 65-моддасига кўра аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш туғрисида қарор қабул қилиш акциядорлар умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатларига киради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб  устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш хуқуқига эга бўлган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига асосан  2016 йил молиявий-хўжалик фаолиятини    аудиторлик текширувидан ўтказиш учун   ”ТТТ-Аудит” аудиторлик ташкилоти  номзодини умумий йиғилиш мухокамасига ҳавола этаман. Тўлов суммаси 17700000-00 сўмгача.

Шундан сўнг О. Қорабоев кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича қуйидагиларни гапириб ўтди: жамият бошкарув раиси У. Махсудов 2013 йил 30 майдан  буён жамият бошқарув раиси лавозимида ишлаб келмоқда ва жамият иқтисодий ахволини баркарорлаштириш йўлида амалий ишлар олиб бормокда ва кузатув кенгашининг мажлисида У. Махсудов  билан тузилган меҳнат шартномасини яна бир йилга узайтириш тавсия этилган ва бу умумий йиғилиш кун тартибига киритилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг кун тартибидаги ўн тўртинчи масала бўйича жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ва вазифалари туғрисидаги дастурни йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшитирди.

 

Шундан сўнг кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан кузатув кенгаши раиси Т. Топиев сўзга чиқиб, қуйидагиларни айтди:

Ассалому алайкум!

Хурматли жамиятимиз акциядорлари ва мехмонлар!

Ўтган 2016 йил «Соғлом она ва бола  йили»ни хурсандчилик билан якунлаб, хисобот йиғилиши туфайли сизлар билан яна учрашиб турганимдан бехад хурсандман.

Хурматли Президентимиз Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил учун республика Ҳукуматининг иқтисодий ва ижтимоий дастурнинг энг муҳим 11та йўналишлари ва устувор вазифалар белгиланди, жумладан:

  1. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ахоли билан доимий мулоқотни ривожлантириш.
  2. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустахкамлаш ва иқтисодиёт суръатларини сақлаш.
  3. Табиий ва иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш негизида Коракалпоғистон Республикасини, вилоятлар ва Тошкент шахрини комплекс ва жадал ривожлантириш.
  4. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг хуқуқлари ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини кучайтириш.
  5. Иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг ролини стратегик ва иқтисодий асосланган даражаларгача босқичма-босқич пасайтириш.
  6. Саноатни модернизациялаш ва диверсификациялашни чуқурлаштиришга хом ашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қабул қилинган дастурларни изчил амалга оширишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини давом эттириш, инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш хорижий инвестицияларни жалб этиш ва синовдан ўтказилган илғор хорижий технологияларни жорий этиш, халқаро молия институтлари, шунингдек нуфузли компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

7.Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизациялаш.

  1. Иқтисодиёт тармоқлари ва худудларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш ва сафарбар этиш.
  2. Аҳолининг ҳаёти даражаси ва сифатини, унинг моддий фаровонлигини, ишҳақи, песиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақаларни янада оширишга йўналтирилган фаол ижтимоий сиёсатни давом эттириш аҳоли бандлигини таъминлаш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни яхшилаш, ёшларнинг салоҳиятини тўлиқ амалга ошириш.
  3. Шахарларда ва қишлоқ жойларда ахолининг ҳаёт шароитларини яхшилашни таъминлайдиган арзон уйғжой қуриш, йўлғтранспорт, мухандислик –коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизациялаш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш.
  4. Давлат бошқаруви органлари тизимини тубдан такомиллаштириш ва оптималлаштириш.

2016 йил давомида кузатув кенгаши бир неча карорлар кабул килди. Хар чорак якунлари бўйича жамият раиси У.Махсудов хисоботи кабул килинди. Хисобот йилида махсулот ишлаб чикариш хажми усган. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари йил давомида камайтирилган. Йил давомида молиявий курсаткичларни доимо тахлил қилиш ва камчиликларни бартараф этиш бўйича кузатув кенгаши томонидан маслахатлар бериб борилди.

2016 йил якунига кура жамиятимизда   махсулот сотишдан соф тушум 68411423,0 минг сўмни, сотилган махсулотларнинг таннархи 58919038,0 минг сўмни, махсулотларни  сотишнинг ялпи фойдаси 9492385,0 минг сўм, давр харажатлари 8568917,0 минг сўм, сотиш харажатлари  80742,0 минг сўм, умумхужалик фаолиятнинг фойдаси 1544055,0 минг сўм, соф фойда 1210178,0 минг  сўмни  ташкил этди.

Жамиятда 2016 йилда ишлаб чикарилаётган махсулотлар таннархини пасайтириш буйича тасдикланган комплекс чора-тадбирлар дастурини бажарилиши натижасида 389,7 млн сўм маблағ иқтисод қилинди ёки маҳсулот таннархини 10,1 фоизга қисқартиришга эришилди.

Жамият ички аудит аудиторлари хар чорак якунига кура кузатув кенгашига хисобот топширишди.

 

Хурматли Юртбошимиз томонидан 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари  йили» деб эълон килиниши муносабати билан  жамиятимизда амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури ишлаб чикилиб тасдикланди.

Этиборларингиз учун рахмат!

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги еттинчи, саккизинчи,  ўн биринчи, ўн иккинчи, ўн бешинчи  масалалар бўйича сўзни жамият  хисобчиси А. Сидиковга  берди.

Маърузачи ўз сўзида давом этиб, кузатув кенгашига сайлаш учун

кузатув кенгашига сайлаш учун «Уздонмахсулот» акциядорлик компаниясининг 2017 йил 30 январдаги  № 10 – сонли хатида компания томонидан Э.Эсанов, М.Хошимов, А.Менглиев, Ф.Ниязов,  Д.Дусбеков номзодларини, «Файзиобод»  МЧЖ дан Т. Топиев ва Б. Хожикамолов, А. Қаюмов, «Барака» ОИФ дан О. Қорабоев, Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш давлат қўмитаси хузуридаги давлат активларини бошқариш марказининг 2017 йил 26 январдги № 01/06-170 сонли хатида Давлат рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Тожиев Вохиджон Найматиллаевич р номзодлари киритилиши таклифи тушгани ҳакида гапириб, бундан бошка номзодлар таклифи тушмаганлиги учун уларни кумулятив сайлов бериш бюллетенларига киритишни таклиф тушган, бундан   бошқа  номзодлар таклифи      тушмаганлиги    учун    уларни     кумулятив     сайлов     беришни  таклиф этди.

 

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига  акционерлардан: Каримов Алижон, Мухиддинов Дилмурод, Дехконов Акмалжонларни номзодларини  сайлашларини таклиф этди.

Жамият бошқарув аъзолигига жамият бошқарув раиси Махсудов Улуғбек, У. Махсудов,   жамият   молия ва савдо бўйича директор Б. Сотволдиев иқтисодий масалалар бўйича        бошқарма    бошлиғи     Б. Ўриновлар,   уруғчилик цехи бошлиғи  М.  Эшболтаев,    бош   хисобчи    И.    Ғуломов,    бош  иқтисодчи Ф. Муллаев, касаба уюшма кўмитаси раиси Т. Собиров, лаборатория       бошлиғи       М.      Эргашева  ва хисобчи Х. Шарофуддиновалар номзодларини    сайлашларини таклиф этди.

 

А. Сидиков  ўз сўзида давом этган ҳолда,

2016 йил давомида жамият ижро органи ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда чикарган   қарорларни йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирди.

 

Шундан сўнг йиғилиш раиси кун тартибидаги барча масалалар кўриб бўлинганлиги ва саноқ комиссияси аъзоларини овоз бериш бюллетенларини олиб овоз бериш натижаларини хисоблаб чиқишларини мумкинлиги ва шунга қараб овоз бериш натижалари эълон қилинишини айтиб ўтди.

Саноқ комиссияси аъзолари овоз бериш натижаларини хисоблаб чиқиб, ўз далолатномаларини йиғилиш қатнашчиларига ўкиб эшитирди.

Саноқ комиссияси далаолатномасига асосан овоз бериш натижалари куйидагича;

1.Масала- розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

2.Масала- розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

3.Масала- розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

4.Масала- розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

  1. Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

6.Масала- розилар100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

9.Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

10.Масала- розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

11.Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

12.Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

13.Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

14.Масала-розилар 100 фоиз Каршилар- йўк, Бетарафлар йўк.

  1. Масала- кумулиятив овоз бериш натижалари;

–  Топиев Тухтасин          – 852275  дона овоз.

–  Хошимов Машраб        -852275   дона овоз

–  Эсонов Эркин               -852275   дона овоз

–  Ниязов Феруз                -852275   дона овоз

–  Қорабоев Одилжон       -852275   дона овоз

–  Менглиев Абдусамат    -852275  дона овоз

–  Хожикамалов Бахтиёр  -852275  дона овоз

–  Тожиев Вохиджон         -овозлар йук.

–  Дусбеков Динмухаммад-852275  дона овоз.

–  Каюмов Алимжон           -852275  дона овоз

8.Масала-  кумулиятив овоз бериш натижалари;

–  Мухиддинов Дилмурод  – 852275  дона овоз.

–  Каримов Алижон             – 852275  дона овоз.

–  Дехконов Акмалжон        – 852275  дона овоз.

 

Овоз бериш натижаларига кура умумий йигилиш карор килди.

1.Жамият бошқарувининг 2016 йил якуни бўйича хисоботи тасдиқлансин.
2.Жамият 2016 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси тасдиқлансин.
3.Жамият 2016 йил молия-хужалик фаолияти бўйича  тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботи тасдиқлансин.
4. Жамият бошқарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини 2017 йилга узайтирилсин ва қайта сайлансин.
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2016 йил якуни бўйича хисоботи тасдиклансин.
6. 2017 йил учун жамият ташки аудитори этиб «ТТТ-Аудит» аудиторлик ташкилоти тайинлансин ва унга тўланадиган хизмат хақи юкори микдори 17700000 сўмгача тасдиқлансин.
Жамият Кузатув кенгаши таркибига
Топиев Тухтасин
Хошимов Машраб
Эсонов Эркин
Менглиев Абдусамат
Корабоев Одилжон
Хожикамолов Бахтиёржон
Ниязов Феруз

Дусбеков Динмухаммад

Каюмов Алимжонлар қайта сайланган аъзолар тасдиқлансин.

Жамият Тафтиш комиссияси таркибига
Мухиддинов Дилмурод
Каримов Алижон
Дехконов Акмалжонлар қайта сайланган аъзолар тасдиқлансин.
9. 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоб варағи тасдиқлансин ва соф фойда қуйидагича таксимлансин
Дивидендга 665607036,36 сўм.
Бошка (ривожлантириш) фондларга 544570981,36 сўм.
Дивиденд нақд пул, пул ўтказиш, жамиятда мавжуд бўлган омухта ем, кепак, озик-овкат махсулотлари макарон яъни натура шаклида берилсин.
10. Жамият бошқарув раисининг 2017 йил учун бизнес-режасини  ва харажатлар сметаси тасдиклансин.
11. Жамият бошкарув аъзолиги таркибига

Махсудов Улуғбек,Сотволдиев Ботиржон, Ўринов Бахтиёржон, Муллаев Фахриддин,Гуломов Илхомжон, Эшболтаев Махаммаджон, Собиров Турсунали, Шарофуддинова Хафиза,Эргашева Махлиёлар қайта сайланган аъзолар тасдиқлансин.

12. 2016 йил йил давомида  жамият бошқарув кенгаши, касаба уюшма қўмитаси  билан  биргаликда  чиқарган  яъни  11  январдаги 1-1, 26 январдаги 1-2,  29 январдаги  1-3, 1 февралдаги 2-1, 8 февралдаги 2-2,   10 февралдаги 2-3, 22 февралдаги 2-4, 29 февралдаги 2-5,1 мартдаги 3-1,  3 мартдаги 3-2,  4 мартдаги 3-3, 9 мартдаги 3-4,  25 мартдаги 3-5,  1 апрелдаги 4-1, 4прелдаги 4-1а, 6 апрелдаги 4-2, 10 апрелдаги 4-2а, 18 апрелдаги 4-3, 20 апрелдаги 4-4, 25 апрелдаги 4-5, 29  апрелдаги 4-6, 2 майдаги 5-1, 18 майдаги  5-1а, 20 майдаги   5-2, 23 майдаги 5-3,  24майдаги 5-4, , 3 июндаги 6-1,  6 июндаги 6-2, 8 июндаги 6-3, 10 июндаги 6-4, 14 июндаги 6-5, 17 июндаги 6-5а, 29 июндаги 6-6, 7 июлдаги 7-1, 11 июлдаги 7-2,

10 августдаги 8-1, 15  августдаги 8-2, 22 августдаги 8-3, 29 августдаги 8-4, 5 сентябрдаги 9-1, 7 сентябрдаги 9-2, 8 сентябрдаги 9-3,  9 сентябрдаги 9 -4,12 сентябрдаги 9-5,16 сентябрдаги 9-6,  10 октябрдаги 10-1,17 октябрдаги 10-1а, 21 октябрдаги 10-2,  4   ноябрдаги  11-1, 7 ноябрдаги 11-1а, 14 ноябрдаги 11-2, 28 ноябрдаги 11-3, 29 ноябрдаги 11-4, 30 ноябрдаги 11-5, 5 декабрдаги 12-1, 12 декабрдаги 12-2, 16 декабрдаги 12-3, 21 декабрдаги 12-4, 26 декабрдаги 12-4а, 28 декабрдаги 12-5, 30 декабрдаги 12-6 сонли  қарорлари тасдиқлансин.

 

  1. Жамиятни 2016 йил якунига буйича «Аудит профессионал практик » МЧЖ аудиторлик ташкилоти хулосаси тасдиқлансин.
  2. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган ривожлантириш стратегияси ва вазифалари дастури тасдиклансин.

                   

       Йиғилиш раиси:                             Т.ТОПИЕВ 

      Йиғилиш котиби:                              Х.ХОШИМОВ

 

 

 

Баённома тузилган сана   «29 » май   2017 йил.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan