SAYT AVTOMATIK RAVISHDA MOBIL QURILMALARGA MOSLASHADI.

0 373 479 12 83 info@bagdoddon.uz

«Бағдоддонмахсулотлари»  акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига !

 2018 йил 17 апрель куни соат 09.00 да

Багдод тумани, Отхона қишлогида жамият мажлислар залида

«Бағдоддонмахсулотлари» АЖ  акциядорларининг   умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Фаргона вилояти Багдод тумани Отхона кишлоги.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 8,00 дан бошланади.

Акциядорларни  Умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича:

  1. Жамият бошкарувининг 2017 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  2. Жамият 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўгрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
  3. 2017 йил жамиятнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботини тасдиқлаш.
  4. Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномани 1 йилга узайтириш хақида.
  5. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  6. 2018 йил учун жамият аудитори ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.
  7. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  8. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  9. 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш.
  10. Жамият бошкарув раисининг 2018 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш.
  12. 2017 йилда жамият бошқарувининг касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда «Ўздонмахсулот» АК, вилоят ва туманлар хокимликлари қарорлари ва тавсиялари, турли ташкилотларнинг хатлари асосида хомийлик ёрдамлари кўрсатиш ва кам таъминланган оилаларга, жамият ишчи ходимларига моддий ёрдам бериш юзасидан чиқарган қарорларини тасдиклаш, жамият балансидаги бетон ва цементли қоришма тайёрлаш участкаси майдонини жамият ишчи хизматчиларига уй-жойга бериш тўғрисида.
  13. 2017 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича аудитор хисоботини тасдиқлаш.
  14. 14. Жамият Кузатув кенгашини рағбатлантириш тўғрисида.

 

Акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2018 йил 28 март ва 2018 йил 11 апрель.

Акциядорлар шахсларини тасдикловчи хужжат ва ишончли вакиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида келишлари сўралади. Умумий йиғилишга боглиқ хужжатларни «Бағдоддонмахсулотлари» АЖ кимматли коғозлар бўлимида танишишлари мумкин.Тел: (+99873) 47 93-0-04

                                                                                   Жамият Кузатув кенгаши.

 

 

 

 

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan