SAYT AVTOMATIK RAVISHDA MOBIL QURILMALARGA MOSLASHADI.

0 373 479 12 83 info@bagdoddon.uz

«Бағдоддонмахсулотлари» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

2020 йил 27 март ни соат 09.00 да

Багдод тумани, Отхона қишлогида жамият мажлислар залида

«Бағдоддонмахсулотлари» АЖ  акциядорларининг   умумий йиғилиш ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Фаргона вилояти Багдод тумани Отхона кишлоги.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 8,00 дан бошланади.

Акциядорларни  Умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича:

  1. Жамият бошкарувининг 2019 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  1. Жамият 2019 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўгрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
  1. 2019 йил жамиятнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботини тасдиқлаш.
  1. Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномани 1 йилга узайтириш хақида.
  1. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
  1. 2020 йил учун жамият аудитори ва унга тўланадиган хизмат хақи миқдорини тасдиқлаш.
  1. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
  1. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
  1. 2019 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш.
  1. Жамият бошкарув раисининг 2020 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
  1. Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш.
  1. 2019 йилда жамият бошқарувининг касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда «Ўздонмахсулот» АК, вилоят ва туманлар хокимликлари қарорлари ва тавсиялари, турли ташкилотларнинг хатлари асосида хомийлик ёрдамлари кўрсатиш ва кам таъминланган оилаларга, жамият ишчи ходимларига моддий ёрдам бериш юзасидан чиқарган қарорларини тасдиклаш.
  1. 2019 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича аудитор хисоботини тасдиқлаш.
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2019 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чикариш чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш.
  2. Акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб килиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрига колдириш тўғрисида.
  3. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш коммисияси аъзоларининг моддий рағбатлантириш, уларга бериладиган моддий рағбатлантиришни базавий хисоблаш билан амалга ошириш.

Акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2020 йил 5 март ва 2020 йил 20 март

Акциядорлар шахсларини тасдикловчи хужжат ва ишончли вакиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида келишлари сўралади. Умумий йиғилишга боглиқ хужжатларни «Бағдоддонмахсулотлари» АЖ кимматли коғозлар бўлимида танишишлари мумкин.Тел: (+99873) 47 93-0-04

Жамият Кузатув кенгаши.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan