SAYT AVTOMATIK RAVISHDA MOBIL QURILMALARGA MOSLASHADI.

0 373 479 12 83 info@bagdoddon.uz

Жамиятнинг мақсад ва вазифалари

II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ

 

2.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

2.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

  • Ø Ун махсулотлари, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш, турли корхона, ташкилот ва фуқароларга турли хизматлар кўрсатиш;
  • Ø Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш;
  • Ø Ғалла экинлар донини тайёрлаш ва экиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларига етказиб бериш;
  • Ø Ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш;
  • Ø Омухта ем ишлаб чиқариш;
  • Ø Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, саклаш, қадоклаш ва сотиш;
  • Ø Чорвачилик ва паррандачилик фаолияти, чорва ва парранда ўстириш ва сотиш;
  • Ø Халқ хужалиги ва ахолини дон, ун, ерма, омухта ем, нон-булка, макарон ва кандитор махсулотлари ишлаб чикариш ва таъминлаш;
  • Ø Корхонанинг ишлаб чикариш технологиясини жадаллаштириш, кенгайтириш, реконструкция килиш ва техник кайта куроллантириш буйича ишларни ташкил килиш;
  • Ø Дон, навли ва дуккакли дон уругларини, бошка кишлок хужалик махсулотларини харид килишни, уларни давлат эхтиёжлари ва бошка исътемолчиларнинг буюртмалари учун етказиб беришни  таъминлаш;
  • Ø Узок муддатли ва киска муддатли маркетинг дастурини ишлаб чикиш, буюртмалар «папкасини» шакллантириш ва уларни жойлаштириш, махсулотларни реклама килиш;
  • Ø Ишлаб чикаришни барча чоралар билан интенсивлаштириш ва моддий ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чикиш;
  • Ø Корхона ходимлари учун хавфсиз ва нормал мехнат шароитини яратиш, мехнат, ижтимоий-маданий имтиёзлар бериш;
  • Ø Ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш, кичик ва қўшма корхоналар тармоқларини, тижорат марказларини, майда улгуржи воситачи ва чакана савдо дўконлари, савдо уйлари, улгуржи ярмаркалар очиш, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланиш;
  • Ø Ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришга доир ишлаб чиқариш ҳамда тижорат воситачилик хизматларини амалга ошириш, ишлаб чиқарувчилардан, уларнинг қайси идорага бўйсиниши ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, моддий ресурслардан ва товарларни эркин сотиб олишни ҳамда  уларни харидорларга сотишни ташкил этиш;
  • Ø Хом-ашё, тайёр маҳсулотлар ва товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо воситачилари, шунингдек хорижий фирмалар билан контракт ва тўғридан тўғри шартномалар тузиш йўли билан товар ресурсларидан харид қилиш;
  • Ø Амалдаги конунчиликка асосланган холда экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;
  • Ø Ахолига ҳамда халқ хўжалигининг қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги корхоналарга, фирмаларга, юридик ва жисмоний шахсларга транспорт хизмати курсатиш (маиший-коммунал, ижара, автотаъмирлаш, транспорт, жумладан халкаро юк ташиш, туристик хизматлар);
  • Ø Курилиш-монтаж, конструкторлик-лойиха, тузатиш ва ишга тушириш ишларини амалга ошириш;
  • Ø Ўз ишлаб чиқарган маҳсулотларини ва вилоят ҳудудидан ташқари харид қилинган маҳсулотларни миллий валюта-сўмга ва эркин айирбошланадиган валютага сотиш учун турли савдо дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналарини очиш;
  • Ø Автомобил транспорти орқали юк ва йўловчиларни ташиш;
  • Ø Жамият ходимлари ва уларнинг оилаларини соғломлаштириш учун дам олиш масканларини ташкил этиш;
  • Ø Юридик ва жисмоний шахсларга пуллик хизмат кўрсатиш;
  • Ø Ташқи иқтисодий алоқалар билан шуғулланиш;
  • Ø Перспектив техник ва ижтимоий кашфиётлар, ёш олимлар, кашфиётчилар ва рационализаторлик таклифларини тадбиқ этиш ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини пасайтириш чораларини кўриш;
  • Ø Дўконларни, филиалларни ва бўлимларни ташкил этиш;
  • Ø Ўзининг шуъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш, бошқа хўжалик жамиятларини таъсис этиш;
  • Ø Қимматбаҳо қоғозлар (акциялар, фючерс, опцион, депозит сертификатлар, облигациялар) чиқариш ва сотиш ҳамда бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш;
  • Ø Жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ва бажариладиган хизматларни оммавий матбуот, радио ҳамда телевидение ёрдамида реклама қилиб бориш;
  • Ø Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва бошқа махсус рухсатнома (квота) берадиган давлат ташкилотлари қоидаларига амал қилган ҳолда: чет эл, МДҲ ва республика ҳудудидаги корхона, ташкилот ва фирмалар билан ўзаро иқтисодий хамкорлик қилиш, воситачилик фаолиятини юритиш;
  • Ø Инвесторларнинг молиявий маблагларини шахсий кимматли когозлар тарзида жойлаштиришга жалб этиш (акциялар, облигациялар, векселлар ва Узбекистон Республикаси конунлари билан таъкикланмаган бошка кимматли когозлар);
  • Ø Сугурта фаолияти ва нафака билан таъминлашни амалга ошириш;
  • Ø Ҳар қандай хўжалик фаолиятида ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ воситачилик хизматларини кўрсатиш;
  • Ø Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган тартибда ташқи иктисодий фаолиятни амалга ошириш;
  • Ø

2.3. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.