ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи
“БАҒДОДДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти
Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 150208, Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Отхона қишлоғи
Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги «Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1994 йил 26 декабрдаги 777-к-ПО-сонли буйруғига асосан “БАҒДОДДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” давлат корхонаси негизида “БАҒДОДДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2015 йил – “БАҒДОДДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–  ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  уруғлик буғдой  ишлаб чиқариш ва сотиш.
Устав фонди
Жамият устав фонди 1 275 598 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1000 сўм бўлган 1 275 598 дона, шундан  1 274 117 дона оддий ва 1 481 дона имтиёзли, акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.
 Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият ижроия органи, Бошқарув раиси.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.
Инфратузилма
Жамият ҳудудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта-ем ва уруғлик буғдой ишлаб чиқариш цехи, 36 минг тоннали элеватор, хом-ашё омбори, 900 тоннали тайёр маҳсулот омбори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд  ҳамда жамиятга тегишли Фурқат дон қабул қилиш шахобчаси ва Олтиариқ  дон қабул қилиш шахобчаси мавжуд.

Как Вы оцениваете деятельность общества?

Loading ... Loading ...

Подписка на обновления веб-сайта

Обращение в общество

 

 

Отслеживание хода и времени рассмотрения обращения

Communications

 

 

Tracking of application processing and term

Жамиятга мурожаатлар

 

 

Мурщжаатни кЎриб чикиш жараён ва мухлатини кузатиш

Jamiyatga murojaatlar

 

 

Murojaatni ko'rib chiqish jarayon va muhlatini kuzatish

Jamiyat faoliyatining qanday baholaysiz?

Loading ... Loading ...

Жамият фаолиятининг қандай баҳолайсиз?

Loading ... Loading ...

How do you evaluate the activities?

Loading ... Loading ...

Янгиланишларга обуна бўлиш

Subscription to updates

Yangilanishlarga obuna bo’lish