Манзил: Фарғона вилояти Бағдод тумани Отхона қишлоғи.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 8-00 дан бошланади.
Акциядорларни Умумий йиғилиши кун тартиби қуйидагича:
1. Жамият бошкарув раисининг 2024 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
2. Жамият 2024 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўгрисидаги хисоботини тасдиқлаш.
3. 2024 йил жамиятнинг молиявий хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва ички аудит хисоботини тасдиқлаш.
4. Бошқарув раиси билан тузилган меҳнат шартномани 1 йилга узайтириш хақида.
5. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якуни бўйича хисоботини тасдиқлаш.
6. Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.
7. Жамият тафтиш комиссияси таркибини қайта сайлаш.
8. 2024 йил якуни бўйича фойда ва зарарлар хисоб варағини тасдиқлаш, соф фойдани тақсимлаш.
9. Жамият бошкарув раисининг 2025 йил учун бизнес-режасини тасдиқлаш.
10. Жамият бошқарув аъзоларини сайлаш.
11. 2025 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича аудитор хисоботини тасдиқлаш.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2024 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг хисоботини эшитиш.
13. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги, асослиги шу жумладан, махаллий махсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини хисобга олган холда импорт харидларини шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланиши тўгрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.
14. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2024 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив фаолиятини баҳолаш хулосасини эшитиш.
15. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш коммисияси аъзоларининг моддий рағбатлантириш, уларга бериладиган моддий рағбатлантиришни базавий хисоблаш билан амалга ошириш.
Акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси: 2025 йил 14 май ва 2025 йил 8 май Акциядорлар шахсларини тасдиқловчи хужжат ва ишончли вакиллар тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида келишлари сўралади. Умумий йиғилишга боғлиқ хужжатларни «Бағдоддонмахсулотлари» АЖ қимматли қоғозлар бўлимида танишишлари мумкин.Тел: (+99891) 323-71-40
Жамият Кузатув кенгаши.